"Мени Мюнхенга қўйиб юборинглар"

  • 09 Jan 11:55
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" ҳалигача "Боруссия М"дан Ян Зоммернинг трансферини ҳал қилганича йўқ. "Sky Sport Germany" хабарига кўра, мюнхенгладбахликлар швейцариялик дарвозабонни қўйиб юбориш ниятида эмаслар ва Ян бундан ғазабда.

Tecno

34 ёшли дарвозабоннинг фикрича, уни Мюнхенга кетиш имкониятидан маҳрум қилмасликлари керак. Шу сабабли кипер жамоа президенти ва мураббийи билан бу борада тортишиб қолди. 

Аввалроқ "Боруссия" спорт директори Роланд Вирку ОАВга қуйидагича изоҳ берган эди: “Январда биз Зоммерни сотмаймиз ва буни “Бавария”га ҳам айтганмиз”. Зоммернинг "Боруссия" билан шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Comments

You must be logged in to commet!