
"Мбаппе улардан шу қадар устунки.."
ПСЖнинг собиқ футболчиси Жером Ротен Лионель Месси ва Килиан Мбаппенинг "Реал"га қарши ўйини борасида фикр билдирди.
"Мбаппенинг ўйинидан жуда мамнунман. Биз буни кутгандик. У ажойиб ўйин кўрсатди ва жамоага яна ёрдам берди.
Бу сафар Мбаппега одатдагидан анча яхши бўлган жамоа ёрдам берди. У ПСЖнинг ҳужумида лидер бўлиши керак. Бу аниқ. Килиан келаси мавсум ПСЖ ёки "Реал" шарафини ҳимоя қилишидан қатъи назар ўта муҳим футболчи бўлади.
У бошқалардан шу қадар устунки, қолганлар унга ўз-ўзидан боғланиб қолади. Месси Мбаппега ёрдам бериши керак. Бироқ мен Леони майдонда кўрмаяпман.
Айни вақтда Неймар ва Месси иқтидор тарафлама Килиандан ортда қолмоқда. Улар буни қабул қилиши мумкин, лекин очиқ айтмайдилар. Агар ПСЖ ЕЧЛда ғалаба қозонишни истаса, жамоа Мбаппега ёрдам бериши керак", - деди Ротен.
Фикрлар