“Мбаппе эффекти”: Барибир “Реал”дан кетаман

  • 23 Jun 19:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Килиан Мбаппенинг “Реал”га ўтиши оқибатида мадридликлар ҳужум чизиғи вакилларидан бири жамоани тарк этишига тўғри келиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Tecno

Катта эҳтимол билан бу Родриго Гоэс бўлади. 23 ёшли бразилиялик ҳужумкор футболчи франциялик ҳамкасби билан деярли бир хил позицияда ўйнайди ва ўхшаш вазифаларни бажаради.

Родриго аввалига жамоада қолиб, асосий таркибдаги жойи учун курашишини билдирганди. Бироқ Todofichajes нашрининг маълум қилишича, Родригонинг ўзи жамоадаги келажаги борасида иккилана бошлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Родриго бошқа клублар таклифини ўрганиб чиқишга тайёр. Унга ПСЖ ва Англия грандларидан қизиқиш борлиги айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!