Матич: "Сен МЮ тарихидаги энг ёмон дарвозабонсан"

  • 09 Apr 20:30
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Матич Онанани “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг ёмон дарвозабонлардан бири деб атади.

Tecno

Аввалроқ камерунлик дарвозабон “Манчестер Юнайтед” “Лион”дан анча кучлироқ эканини айтганди. Ушбу жамоалар Европа Лигаси чорак финалида ўзаро тўқнаш келишади.

“Агар сен "Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг ёмон дарвозабонлардан бири бўлсанг, нима деяётганинг ҳақида ўйлашинг керак.

Агар бу гапни Давид Де Хеа, Петер Шмейхел ёки Эдвин ван дер Сар айтганида эди, мен ўзимдан шубҳаланардим. Аммо сен статистик жиҳатдан замонавий "Юнайтед" тарихидаги энг ёмон дарвозабонлардан бири бўлсанг, унда аввал бирор нарсани исботлаб, кейин гапиришга ҳақлисан”, — деди аввал “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган ва ҳозир “Лион” сафида тўп сураётган ярим ҳимоячи Неманья Матич.

Comments

You must be logged in to commet!