“Манчестер Юнайтед” юлдузи автоҳалокатга учради

  • 19 апрель, 2022, 16:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” плеймейкери Бруну Фернандеш автоҳалокатга учради, деб хабар тарқатди Симон Пич.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, аварияда ҳеч кимга шикаст етмаган. Футболчининг саломатлиги жойида ва у жамоасининг машғулотларида иштирок этган.

Айни пайтда Бруну Фернандеш жамоаси учун муҳим баҳс – “Ливерпуль” билан бўладиган беллашувга тайёрланмоқда.

27 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, тўққизта гол ва 14 та ассис муаллифи бўлди.

Португалиялик ярим ҳимоячи 1 апрель куни “Манчестер Юнайтед” билан шартномани янгилаб, 2026 йилнинг ёзигача Манчестерда қоладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!