“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Барселона”дан футболчи сўради

  • 29 Aug 16:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари шошилинч равишда чап қанот ҳимоячиси топишга ҳаракат қилмоқда. Люк Шоу жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанидан кейин Эрик тен Хаг ҳимоя чизиғини янги ўйинчи билан мустаҳкамламоқчи.

Tecno

Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, манчестерликлар “Барселона”га 32 ёшли ҳимоячи Маркос Алонсони сўраб расмий таклиф юборган.

“Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасида ўйнаш тажрибасига эга футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда. Алонсо ўз даврида “Болтон” ва Челси”да тўп тепган.  

Алонсонинг олдида бошқа вариантлар борлиги айтилмоқда. Каталонияликлар ундан Жоау Фелишнинг трансферида фойдаланмоқчи. “Атлетико” ҳужумчиси Каталонияга кўчиб ўтишни истаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!