"Манчестер Юнайтед" А Сериядан дарвозабон олиб келади

  • 24 May 18:05
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби "Милан" ва Франция терма жамоаси дарвозабони Майк Меньянни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Tecno

Маълумотларга кўра, инглиз клуби 29 ёшли дарвозабоннинг трансфери бўйича расмий сўров юборган. “Қизил иблислар” дарвозабонлар сафида жиддий ўзгаришлар бўлишини инкор қилмаяпти. Аввалроқ Андре Онана ва Алтай Байиндир жамоани ёзда тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Меньян “Милан” сафида жорий мавсум жами 52 та ўйин ўтказиб, 14 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг "россонери" клуби билан тузилган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача амал қилади. Трансфермаркт порталида франциялик дарвозабон 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!