"Манчестер Сити"га 2025 йилга қадар ҳукм чиқарилмайди

  • 30 ноябрь, 2023, 20:36
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити"да молиявий қоидабузарликлар иши 2024 йилнинг охирига келиб кўриб чиқилади. 

Февраль ойида Премьер-лига "Манчестер Сити"ни 2009/10 йилги мавсумдан 2017/18 йилги мавсумгача 115 та турли молиявий қоидаларни бузишда айблаганди. Тергов 2018 йилдан буён давом этмоқда. 

"Daily Mail" хабарига кўра, "Манчестер Сити" иши келаси йилнинг кузида кўриб чиқилиши режалаштирилган. 

Ҳукм 2025 йилнинг ёзига қадар чиқарилмайди. Айни пайтда тергов гувоҳларнинг кўрсатмаларини йиғиш босқичида. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!