“Манчестер Сити” Ҳусанов ва Рейс трансферидан кейин яна ҳимоячи олмоқчи

  • 17 январь, 10:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Сити” раҳбарияти жорий мавсумда кузатилган муваффақиятсизликдан кейин таркибда жиддий ўзгаришлар қилишга бел боғлаган кўринади.

“Шаҳарликлар” қишки трансферлар ойнаси даврида икки марказий ҳимоячи – “Ланс”дан Абдуқодир Ҳусановни ва “Палмейрас”дан Витор Рейсни трансфер қилди. Тез орада бу икки ўйинчи янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади.

Таниқли журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, энди манчестерликлар”Ювентус”нинг 24 ёшли ҳимоячиси Андреа Камбьязони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу футболчи ҳимоянинг чап қанотида ўйнайди.

“Манчестер Сити” италиялик футболчига ҳам беш йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Турин клубини трансферга кўндириш учун англияликлар 60-65 миллион евро миқдорида бадал пули таклиф қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!