 
                Мальдив - Ўзбекистон: Матнли трансляция
Осиё Кубоги-2023 3-саралаш босқичидан ўрин олган Мальдив - Ўзбекистон учрашуви старт олди.
Қуйида мазкур баҳсдан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.
- 90+3' Учрашув якунланди. Якуний ҳисоб 4:0. Ғалаба муборак, азизлар!!! 
- 90' Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 86' ГОООООООЛ! Ўрунов ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди. 
- 83' Элдор Шомуродов ўз ўрнини Сардор Собирҳўжаевга бўшатиб берди. 
- 81' ГООООООООЛ! Шомуродовдан хет-трик! Учрашувда ҳисоб йириклашди. 
- 76' Рақиблар бир эмас учта ўзгариш амалга оширди. 
- 73'Ҳамюртларимиз тўп назоратига эгалик қилмоқда. 
- 70'Мальдив ҳужум қилмоқда. Аммо ҳозирча ҳимоячиларимиз хотиржам ҳаракат қилмоқда. 
- 67'Учрашувда рақибларимиз саросимага тушмоқда. 
- 62'УХХХХ! Узоқдан хавфли зарба. Рақиб посбони тўпни қайтарди. 
- 60' Ҳамюртларимиз навбатдаги бурчак зарбасига эга чиқмоқда. 
- 58'Машариповни жарима майдончаси ичида йиқитишди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади. 
- 56' Мальдив жамоаси сафида ўзгариш амалга оширилмоқда. 
- 53'Майдон марказида икки жамоа футболчиси жиддий тўқнашиб кетди. 
- 51'Шомуродов узоқдан ақлли зарбаси эвазига дарвозани ишғол қилди. 
- 51' ГОООООООЛ! Элдордан дубл!!!!! 
- 49' Рақиб аъзоси майдонда ётибди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда. 
- 47'Машарипов жарима майдони олдида йиқилди. Аммо бу жарима зарбаси учун етарли, деб топилмади. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди. 
- 45+1' Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:0 бизнинг фойдамизга. 
- 45' Уххх. Сал қолса, Мальдив ҳисобни тенглаштирарди. Юсуповдан ажойиб сейв! 
- 44'Шукуровнинг узоқдан йўллаган тўпи тўғри рақиб посбонининг қўлига бориб тушди. 
- 41' Бурчак тўпи бизнинг фойдамизга. 
- 38'Майдонда тўп учун жиддий кураш кечмоқда. Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатилди. 
- 36'Мальдив ўйинчилари майдон марказидан ўтишга қийналмоқда. 
- 34'Элдор чиройли ҳаракат билан Амоновга пас берди. Аммо Азиз жамоамиз сардорини тушунмади. 
- 32'Ўнг қанотдан амалга оширилаётган ҳужумларимиз самарасиз якунланмоқда. 
- 29' Рақибдан биринчи аниқ зарба. Ўткир Юсупов ўз ўрнида. 
- 26' Мальдив футболчиси тиббий ёрдамга муҳтож. 
- 23'Шомуродов Машариповни қулай вазиятга чиқармоқчи эди. Аммо пас кучлилик қилди. 
- 20'Алижоновнинг қанотдан узатиб берган тўпи жуда кучсиз чиқди. 
- 18'Шомуродов ва Машарипов комбинациясидан сўнг юзага келган ҳужумни рақиб ҳимоячилари бартараф этди. 
- 15'Ўзбекистон тўп назоратига эгалик қилмоқда. 
- 14'Амоновнинг дарвоза томон тепган зарбасини рақиб посбони қайтаришга муваффақ бўлди. 
- 12'Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди. Аммо ҳакам бу вазиятда офсайд қайд этди. 
- 10'Мальдив футболчилари ора-орада ҳужумга ўтиб турибди. Бироқ бу ҳужумларни хавфли, деб айта олмаймиз. 
- 8'Ҳамюртларимизнинг ҳужуми ноаниқ пас сабаб якунига етмай қолди. 
- 6'Вакилларимиз ўйиннинг дастлабки қисмидан катта устунлик қилмоқда. 
- 4'Машарипов қанотдан тўпни узатиб берди, Амонов зарба берди. Бироқ дарвозабон зарбани қайтариб қолди. 
- 2' ГООООООООООЛ! Элдор Шомуродов илк дақиқаларданоқ ҳисобни очди. 
- 2'Ўзбекистон кўк, Мальдив қизил рангли либос остида ҳаракат қилмоқда. 
- 1' Учрашувга старт берилди. 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади. 



Фикрлар