Магомед Анкалаев трилогия истамоқда
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Ярим оғир вазнда UFC собиқ чемпиони Магомед Анкалаев бразилиялик Алекс Перрейра билан яна бир бор тўқнаш келишни истамоқда.
"Алекс билан боғлиқ масалага нуқта қўйишни хоҳлайман. Шу боис ҳам оғир вазнга ўтишим мумкин. Балки Перрейра ҳисобни ёпдим, деб ўйлаб юқори вазнга чиққандир. Лекин аслида у билан ҳисоб-китобимиз ҳали тугамаган. У омадли зарба ҳисобига ғалаба қозонган. Шунингдек, ўша куни Алекснинг жамоаси жароҳатим ҳақида хабардор эди.
"Поатан"нинг бошқа вазнга ўтиши — ўз қарори, биз унинг ютуқларини камситмаймиз. Агар трилогия бўлса, барчасини мухлисларга кўрсатамиз ва ўзимизни исботлаймиз.
Ҳозир мен учун рақибнинг кимлиги муҳим эмас. Мен камаримни қайтариб олишим керак. Илгари шу камарни орзу қилардим ва унга эришгандим. Уни қўлга киритиш осон бўлганди, аммо йўқотиш жуда оғир кечди. Бу нафақат мен, балки оилам ва фарзандларим учун ҳам қийин эди. Мақсадим — октагонга қайтиб, йўқотганимни қайта қўлга киритиш", — деди Анкалаев.