Мадридликлар “Ливерпуль” юлдузини олмоқчи

  • 15 Jun 09:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадрид суперклуби – “Атлетико” ёзги трансферлар даврида таркибдаги айрим муаммоли позицияларни ёпиш учун катта трансферларга қўл уришга ҳаракат қиляпти.

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, бош мураббий Диего Симеоне ўз жамоасида “Ливерпуль” вакили Эндрю Робертсонни кўрмоқчи.

“Атлетико” мураббийлари 31 ёшли футболчи чап қанот ҳимоясини мустаҳкамлай олишига ишонч билдирмоқда.

Англия чемпионлари яқинда бу позицияга “Борнмут”дан 21 ёшли Милош Керкезни харид қилди. Бироқ ливерпулликлар Эндрю Робертсоннинг жамоа учун аҳамияти жуда юқори баҳоламоқда. Бу ҳолат трансферни қийинлаштиради.

Агар Робертсонни олиш имконияти бўлмаса, “Атлетико” бу позицияга “Милан”да ўйнаётган франциялик ҳимоячи Тео Эрнандесни олиб келишга уриниб кўради.

Comments

You must be logged in to commet!