Лукакуга Италия клуби қизиқиш билдирмоқда

CHERY AUTO

Ушбу ёзда "Рома"даги ижара муддати тугайдиган Ромелу Лукакунинг кейинги фаолияти ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Аммо унга қизиқиш билдираётган клублар йўқ эмас. 

Tecno

Ди Марцио хабар беришича, бельгиялик ҳужумчи учун "Милан" курашга қўшилди. Клуб уни сотиб олиш учун дастлабки қадамларни ташлаган. 

Лукакунинг трансфер ҳуқуқи ҳали ҳам "Челси"га тегишли бўлиб, "аристократлар" эндиликда уни ижарага бериш эмас, балки сотиш учун ҳаракат қилмоқда. 

Маълумот учун, ўз вақтида лондонликлар 115 миллион еврога харид қилган Ромелунинг айни пайтдаги нархи 30 миллион еврога тушган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!