Лукакудан қутилиш учун шу йўлни танладик!

  • 15 Jul 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” бош мураббийи  Томас Тухель жамоа тарихидаги энг қиммат трансфер – Ромелу Лукакунинг “Интер”га ижарага бериб юборилганига муносабат билдирди.

Tecno

Маълумки, “аристократлар” бельгиялик ҳужумчини бир йил муқаддам “Интер”дан 97,5 миллион фунтга сотиб олган эди. Ўйинчи Англия премьер-лигасида ўйнай олмади.

Энди Лукаку бир йил Миланда тўп тепади. Келишувга кўра, “Интер” бир мавсум ижара учун 8 миллион евро тўлайди. Лукаку маошни Лондон клубидан олади.

- Шундай қилишдан бошқа чорамиз йўқ эди. Ромелу ва унинг агенти билан гаплашганимиздан кейин барчаси ойдинлашди ва биз энг тўғри йўлни танладик, - деди Томас Тухель.

Ромел Лукаку ўтган мавсум Англия премьер-лигасида атиги саккизта гол урди ва бу тажрибали ҳужумчининг кучли бешлик чемпионатларидаги фаолияти давомида қайд этган энг ёмон натижаси бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!