Луис Суарес Мессининг ёнидан кетади. Ҳужумчи ўзига янги жамоа танлади
Европадаги ёрқин фаолиятидан кейин Уругвай ва Бразилия чемпионатларида ўйнаган, кейинчалик Лионель Месси билан яна бирга фаолият олиб бориш учун 2024 йилнинг бошида “Интер Майами”га келган Луис Суарес келажаги бўйича бир қарорга келди.
TyC Sports нашри хабарига кўра, 38 ёшли футболчи “Интер Майами” билан шу йилнинг 31 декабрида тугайдиган шартномасини узайтирмайдиган бўлди.
Футболчи ўзини вояга етказган ва 2022 йилда қисқа вақт ўйнаган Уругвайнинг “Насьональ” жамоасига қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Луис Суарес Флорида клубини тарк этишига Хавьер Маскерано қўл остида асосий таркибдаги жойини йўқотгани асосий сабаб қилиб кўрсатиляпти.
Суарес 2025 йил давомида “Интер Майами” жамоаси сафида барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 15 та голли пас узатди.



Фикрлар