Лондон клублари мавсумнинг қолган қисмини бошқа шаҳарларда ўтказиши мумкин

  • 24 март, 2020, 12:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг қуйи лигаларидан иштирок этувчи Лондон клублари мавсум қайта тикланганда ўз уй ўйинларини мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ўтказиши мумкин.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, Англия кубоги финалига ҳам бошқа шаҳар мезбонлик қилиши мумкин. Боиси, коронавирусга чалинганларнинг 38 фоизи айнан Лондон шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.

Маълумот учун, ҳозирда Буюк Британияда 5 мингдан ортиқ инсон COVID-19 вирусини юқтириб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!