
"Локомотив" жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Хабарингиз бор бундан аввалроқ “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Андре Шюррлега Хитой ва Россия клубларидан таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Берилган маълумотларга қараганда 28 ёшли германиялик футболчига Москванинг “Локомотив” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аниқроғи, “темирйўлчилар” уни кейинчалик 8 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишмоқчи. Ҳозирча дортмундликлар ушбу таклифга жавоб қайтаришгани йўқ.
Маълумот учун, Шюррле ўтган мавсумни “Фулхэм” клубида ижарада ўтказган эди. У лондонликлар сафида АПЛда жами 24та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 6та гол уришга эришди.
Фикрлар