"Ливерпуль" Пепе учун 80 млн евро тўлашга тайёр, аммо...

  • 6 июнь, 2019, 20:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лилль" клуби форварди Николя Пепе мавсумлар оралиғида "Ливерпул"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар 24 ёшли ивуарлик футболчи учун француз клубига 80 млн евро тўлашга тайёр. Бироқ, Пепе ҳозирча АПЛ клубига ўз розилигини билдирмаган. Боиси, у фаолиятини Ла Лигада давом эттирмоқчи. Қолаверса, у бўлажак жамоасидан доими асосий таркибда тўп суриш кафолатини сўрамоқда.

Маълумот учун, Пепе “Лилль” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум 41та ўйинда майдонга тушди ва 23та гол ҳамда 12та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!