
"Ливерпуль" жиддий трансферни эълон қилиш арафасида!
"Ливерпуль" раҳбарияти "Порту"нинг колумбиялик вингери Луис Диаснинг трансфери бўйича ишларни якунлаш арафасида турибди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 25 ёшли футболчи айни дамда мерсисайдликлар сафида тиббий кўрикнинг иккинчи босқичидан ўтмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Диаснинг трансфери учун “Ливерпуль” 40 миллион евро тўлайди. Бундан ташқари шартномада 20 миллион евро бонус тариқасида берилиши ҳам кўзда тутилган. Футболчининг ўзи эса “Ливерпуль” билан 2027 йилга қадар шартнома имзолайди.
Инглиз клуби айни дамда Диасга иш визаси расмийлаштирмоқда.
Луис Диас жорий мавсум “Порту” сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар