
"Ливерпуль" Диас кетмасдан унинг ўрнига вингер топди
"Ливерпуль"нинг ёзгилар трансферлар ойнасида "Лион" футболчиси Раян Черкини сотиб олмоқчи.
Мерсесайдликлар Луис Диаснинг эҳтимолий кетишини қоплаш учун янги ҳужумчи изламоқда ва бу борада жамоа "Лион"нинг ёш юлдузи Черкига қизиқиш билдирмоқда.
Хабарингиз бор, Франция клуби катта молиявий инқирозга дуч келган бўлиб, 500 миллион фунт стерлинг атрофида қарзга ботгани сабабли жамоага Ligue 2 га туширилиш хавфи ва трансфер тақиқлари қўйилган. Ушбу вазият клубни ўзининг энг яхши футболчиларини сотишга мажбур қилмоқда.
"Тhe Sun" хабарига кўра, "Лион" ва Черки ўртасида келишув амалга ошган бўлиб, клуб унга ёзда бошқа жамоага ўтишга рухсат берган. Бу эса АПЛ клуби учун катта имконият яратмоқда.
Бироқ, "қизиллар" франциялик иқтидорли футболчини қўлга киритиш учун кучли рақобатга дуч келиши мумкин. "Тоттенхэм", "Бавария", "Боруссия Дортмунд", "Кристал Пелас" ва "Фулхэм" ҳам Раянга қизиқиш билдирмоқда. Айниқса, Дортмунд жамоаси уни январь ойида харид қилишга уриниб, муваффақиятсизликка учраган эди.
Маълумот ўрнида, 21 ёшли вингер жорий мавсум 34 та беллашувда иштирок этиб, 8 та гол ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар