Левандовскининг хотини ҳужумчини бу жамоага ўтишига йўл қўймади

  • 18 июнь, 2022, 14:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ПСЖдан бўлган таклифни қабул қилмади. Ўйинчининг агенти Пини Захави у нега Парижга кўчиб ўтишни истамаганига изоҳ берди.

Tecno

ПСЖ билан музокарага киришиганимиз йўқ. Чунки Робертнинг рафиқаси Анна Парижга кўчиб ўтишни истамади. Балки ҳозир фикри ўзгаргандир, - деди Пини Захави.

Роберт Левандовски ёз ичи “Бавария”ни тарк этишга қарор қилган. Унга асосий даъвогар ҳисобланган “Барселона” молиявий фэйр-плей сабабли польшалик ўйинчини ўз сафига қўшиб оломаяпти.

Тўпурарга Англия клубларидан таклиф бўляпти. Лекин Робертнинг рафиқаси “туманли Альбион”га боришни ҳам рад этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!