Левандовскига суперклуб харидор

  • 16 сентябрь, 2021, 17:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” келаси ёзда янги марказий ҳужумчи сотиб олишга қарор қилди. Бош мураббий Юрген Клопп жамоа ҳужумида “Бавария” тўпурари Роберт Левандовски тўп тепишини истамоқда.

Tecno

Польшалик футболчининг мюнхенликлар билан ҳамкорлиги 2023 йилнинг ёзида тугайди. “Бавария” ҳам ёзда Левандовскини яхшироқ нархга сотиб юборишга қарши эмас.

Юрген Клопп “Боруссия”ни бошқарган пайтда жамоада Роберь Левандовски ҳам ўйнаган. Шу боис, германиялик мутахассис собиқ шогирдининг имкониятларини яхши билади. Улар ҳамон дўстона алоқаларни сақлаб қолгани, Робертнинг “Лверпуль”ни танлашида муҳим омил бўлиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!