"Лестер" Магуайр учун МЮдан 105 млн евро сўрамоқда

  • 26 март, 2019, 11:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" клуби ёзги трансферлар даврида "Лестер" ҳимоячиси Харри Магуайрни сотиб олишга яна бир бор уруниб кўрмоқчи.

Daily Mail нашрининг ёзишича “қизил иблислар” бу борада аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Бироқ, томонлар ҳозирча келишувга эриша олишмаяпти. Гап шундаки, манкуанликлар 26 ёшли футболчи учун 88 млн евро таклиф қилишмоқда, “тулкилар” эса уни 105 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Агар ушбу жамоалар ўзаро келиша олишмаса, МЮ “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибалини сотиб олишга ҳаракат қилади. Бироқ, А Серия клуби ҳам ўз футболчисини 150 млн еврога баҳолаётганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, МЮ бундан аввал Магуайрни ўтган ёзги трансферлар даврида ҳам сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрган эди.

Маълумот учун, Магуайр жорий мавсум “Лестер” сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!