"Лестер" футболчисига "Тоттенхэм" харидор бўляпти

  • 18 июль, 2020, 23:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лестер” ярим ҳимоячиси Демерэй Грэй мавсумлар оралиғида бошқа жамоага кўчиб ўтиши мумкин.

Tecno

24 ёшли футболчига “Тоттенхэм” қизиқмоқда. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди.

Грэйнинг “тулкилар” билан амалдаги шартномаси якунланишига яна бир йил қолганини инобатга олганда, “Лестер” уни сотиб юбориши мумкин.

Грэй жорий мавсум АПЛда 19 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!