
Лэмпард ва Моуриньо рақиб сардорини талашмоқда
“Челси” ва “Тоттенхэм” ёзги трансферлар вақтида “Брайтон” сардори Льюис Данкни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Бу рақобатда Фрэнк Лэмпард жамоаси устунлик қилмоқда. Чунки марказий ҳимоячининг ўзи Моуриньонинг клубидан қудратлироқ бўлган “Челси”да тўп суришни истамоқда.
“Брайтон” ўз етакчиси 40 миллион фунтга қўйиб юборишга тайёрлигини билдирди.
Данк аслида “Уимблдон” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. “Брайтон”да 2010 йилдан бери ўйнамоқда. Жамоа премьер-лигага чиққанидан буён жами 114 та ўйин ўтказди. Данк ана шу учрашувларнинг 111 тасида майдонга тушди.
Тажрибали ҳимоячи икки йил муқаддам Англия терма жамоаси сафида дебютини ўтказишга ҳам улгурган.
Фикрлар