Лэмпард ва "Лестер"нинг марҳум хўжайини уйини ўғри урди

  • 8 май, 2020, 08:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бир гуруҳ ўғрилар "Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ва "Лестер"нинг марҳум хўжайини Вишай Шриваддханапрабхнинг уйига ҳужум қилишди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Ўғрилар дастлаб “аристократлар” устозининг уйини ўмаришган, орадан 10 кун ўтиб эса, Вишайнинг уйига тушишган. Полициянинг тахминича, ҳар иккала жиноятда ҳам бир тўданинг қўли бор.

Жиноятчилар Шриваддханапрабхнинг уйидан 1 млн фунтлик қимматбаҳо буюмларни ўғрилашган, Лэмпарднинг уйидан эса 60 минг фунтлик тилла тақинчоқлар ва қимматбаҳо соатлар ўмарилган.

Эслатиб ўтиш лозимки, Вишай Шриваддханапрабх 2018 йилнинг 27 октябрь куни вертолёт қулаши натижасида вафот этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!