Лэмпард "Челси"даги илк трансферини амалга оширди

  • 12 январь, 2020, 18:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Норвегиянинг "Тромсе" клуби ҳужумчиси Брайан Фьябема "Челси"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 16 ёшли футболчи “аристократлар” сафида муваффақиятли тиббий кўрикдан ўтказилган ва лондонликлар билан оғзаки келишувга эришган. Тўлиқ шартнома эса 16 февраль куни, яъни Брайан 17 ёшга тўлганида имзоланади.

Маълумот учун, Брайан Фьябема “Тромсе” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У Норвегия U17 терма жамоаси сафида 3 та ўйинда майдонга тушган.

Эътиборлиси, Фьябема Фрэнк Лэмпард “Челси”ни бош мураббийи бўлгандан буён сотиб олинган илк футболчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!