Лаутаро Мартинес “Барселона”да эмас, Англияда ўйнайди

  • 16 июль, 2020, 11:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Молиявий жиҳатдан қудратли бўлган “Манчестер Сити” Чемпионлар лигасида қатнашиши ҳал бўлганидан кейин таркибини кескин кучайтирмоқда.

Tecno

Гвардиола ўз шогирдлари сафида “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни кўрмоқчи. Бу футболчи учун қарийб ярим йил давомида музокара олиб бораётган “Барселона” керакли маблағни топа олмаяпти. Бундан манчестерликлар унумли фойдаланиб қолмоқчи.

Лаутаро Мартинес “Манчестер Сити”нинг  энг зўр тўпурари Серхио Агуэрога ўринбосар бўлиши кутилмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, бир аргентиналик ҳужумчи ўрнини иккинчиси эгаллайди.

“Интер” билан яна уч йиллик шартномага эга бўлган Лаутаро жорий мавсумда 39 та ўйинда 18 та гол урди.

27c6c3

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!