КХДР - Ўзбекистон : Матнли трансляция
Айни дамда "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқичи доирасидиги КХДР - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90'

Баҳс якунига етди. Ҳамюртларимиз муҳим 0алабани қўлга киритди
- 90'

Иккинчи бўлимга 8 дақиқа вақт қўшиб берилди
- 87'

Амонов ўрнига Абдуллаев баҳсни давом эттиради
- 84'

Сейййййв. Юсупов пенальтини қайтармоқда
- 83'

Дарвозамиз томон пенальти белгиланди
- 83'

Эшмуродов рақибни бирга-бир ввазиятда тўхтатиб қолгани учун қизил карточка билан жазоланди
- 80'

Терма жамоамиз таркибида ҳам икки ўзгариш.
Машарипов ва Файзуллаев ўрнига Аманов ва Турғунбоев тушди
- 70'

Рақиблар таркибида иики ўзгариш:
Ри ва Паек ўрнига майдонга Пак ва Жонг тушди
- 66'

Таркибимизда ўзгариш. Абдихолиқов ўрнига баҳсни Эркинов давом эттиради
- 59'

Рақиб ҳимояичси Кук Чол Жанг сариқ карточка билан жазоланди
- 59'
Жамоамиз сардори Машариповга қарши хавфли ўйналди
- 52'
Абдихолиқов ажойиб вазиятдан фойдалана олмади
- 45'

Иккинчи бўлимга старт берилди
- 45'

Биринчи бўлим якунига етди
- 44'

Гооооооол. Файзуллаев узоқ масофадан супер гол урди
- 40'
Юсупов рақиблар томонидан ташкил этган хавфли ҳужумни бартараф этди
- 35'
Футболчиларимиз рақиб дарвозаси томон 10 та зарба йўллади. Бироқ, уларнинг ҳеч бирини голга айлантира олишмади
- 33'
Абдихолиқов яққол голли вазиятдан унумли фойдалана олмади
- 30'
Бурчак тўпидан сўнг Эшмуродовнинг зарбаси дарвозадан тепага ноаниқ йўлланди
- 25'
Вакилларимиз жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади
- 19'
Аббоснинг узоқ масоофадан йўллаган зарбаси рақиб футболчисига теккан ҳолда майдонни тарк этди
- 13'
Чиройли тактика билан бошланган ҳужумни Файзуллаев бироз ноаниқ зарба билан якунлади
- 11'
Мозговойнинг дарвоза томон йўлланган аниқ зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди
- 5'
Алижоновнинг ажойиб ўзатмасини Насруллаев голга айлантира олмади
- 1'

Ҳакам учрашувга старт берди



Фикрлар