Куман мақсадига етолмай қолиши мумкин

  • 11 декабрь, 2020, 19:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ёзда “Манчестер Сити” ҳимоячиси Эрик Гарсияни ўз жамоасига олиб ўтмоқчи.

Tecno

Испаниялик футболчи Хосеп Гвардиола жамоаси билан якунланаётган битимни узайтиришни истамади. Ёш ҳимоячини “Барселона” устози Рональд Куман Каталонияга чақирмоқда. Улар манчестерликлар билан ёзда ҳам музокара ўтказган эди ва унда томонлар трансфер суммаси борасида келиша олмаган.

Артета ўз ҳамюртини Англия чемпионатида олиб қолишига ишонмоқда. Агар шартнома тез орада узайтирилмаса, Гарсия январь ойидан бошлаб, бошқа клублар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!