Кулибалининг бозори сўнди

  • 21 сентябрь, 2020, 10:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қатор гранд клублардан таклиф олган Калиду Кулибани яна “Наполи”да қоладиган бўлди.

Tecno

Сенегаллик ҳимоячи учун охиригача курашган ПСЖ ва “Манчестер Сити” бу трансфердан воз кечди. Бунга Неаполь шаҳри жамоаси раҳбариятининг ўта қиммат нарх сўраётгани сабаб бўлди. “Наполи” хўжайинлари бу трансферни 80 миллион еврога баҳолаган ва ўтказилган музокараларга қарамай, бу суммани туширишга рози бўлмади.

Кулибали “Наполи” таркибига 2014 йилда Бельгиянинг “Генк” жамоасидан келиб қўшилган эди. Ўшанда италияликлар бу трансфер учун 7,5 миллион евро сарфлаган. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!