
Кроос "Реал"га зўр ярим ҳимоячини таклиф қилди
"Реал Мадрид" ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида "Штутгарт" футболчиси Анжело Штиллер билан қизиқмоқда.
Todofichajes нашрининг хабар беришича, ушбу фулбекни шахсан жамоанинг собиқ футболчиси Тони Кросс тавсия бергани ҳақида айтилмоқда.
Transfermarkt порталида Штиллернинг трансфер баҳоси 38 миллион евро, клуб билан амалдаги шартномаси эса 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот ўрнида, у Бундеслиганинг ушбу мавсумида 32 ўйинда 1 гол ва 8 ассист қайд этган.
Comments