
Компани: Рақибларни ҳурмат қилиш керак
Венсан Компани "Боруссия" билан баҳсни мавсумдаги энг муҳими, деб ҳисоблайди.
"Боруссия" ва "Бавария" 30 ноябрь куни Бундеслига 12-тури доирасида "Сигнал Идуна Парк"да ўйин ўтказади.
"Бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Бу нафақат "Боруссия, балки биз учун ҳам мавсумдаги энг муҳими саналади. Рақибларни ҳурмат қилиш керак. Бу ўзгача ўйин ва биз мазкур учрашувни сабрсизлик билан кутяпмиз.
Бу каби ўйинларни бутун дунё томоша қилади ва жуда эмоционал тарзда ўтади", - деди "Бавария" устози Венсан Компани.
Фикрлар