Компани Нойерга ўринбосар топиб қўйди

  • 02 Mar 15:43
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Нидерландия терма жамоаси ва "Брайтон" дарвозабони Барт Вербрюгген Европанинг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда The Miror нашри.

Tecno

Манбага кўра, 22 ёшли нидерландиялик посбон билан "Бавария" жиддий қизиқмоқда. Мюнхен клуби бош мураббийи Венсан Компани шахсан ушбу трансферга қизиқиш билдирган. Белгиялик мутахассис Вербрюггенни 38 ёшли Мануель Нойернинг ўринбосари сифатида қарамоқда.

Эҳтимолий трансфернинг қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда Барт 27 та ўйин ўтказди ва 7 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Comments

You must be logged in to commet!