Клубини ўзгартираётган Шомуродовнинг трансфер суммаси маълум

  • 06 Aug 12:46
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг кейинги жамоаси деярли маълум.

Tecno

“Foot Mercato” нашри журналисти Санти Ауна ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, футболчининг кейинги манзили “Болонья” бўлади.

Маълумотларга кўра,  томонлар келишувга эришган. Трансфер кейинчалик 11 миллион евро эвазига сотиб олиш шарти билан ижара асосида амалга оширилади.

Олдинроқ Элдорга Италиянинг бир қанча клублари ва Англиянинг “Вулверхэмтон” жамоаси ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ томонлар Шомуродовнинг трансфери борасида келишувга эриша олмади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсум А серия доирасидаги 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланган.

Comments

You must be logged in to commet!
0681 Gol
16/08/2022 16:08
Зўр бўлибди, захирада ўтиргандан кўра янада ўзини кўрсатишга шанс.