
Кейн: “Муҳими – уч очко. Биз жамоавий руҳни намоён этдик”
Германия Бундеслигасининг навбатдаги турида “Бавария” ўз майдонида “Аугсбург”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда гол муаллифларидан бири бўлган ва жамоаси ҳаракатларини юксак баҳолаган Харри Кейн ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
— Биз муҳим ғалабага эришдик. Бу осон кечмади, чунки ҳисобда орқада қолдик, лекин жавоб қайтаришимиз жуда муҳим эди. Биз кучли жамоавий руҳни намоён этдик. Бундай вазиятда энг асосийси — уч очкони олиш.
Биз стандарт вазиятлар устида қаттиқ ишладик ва бугун гол уришга эришганимиз жуда қувонарли.
“Бавария” етакчиларидан бири бўлган Жамал Мусиаланинг жароҳати ҳам Кейнни беэътибор қолдирмади:
— Жамал билан содир бўлган воқеани кўриб, албатта, ранжийсан. Унга барчаси яхши бўлишини тилайман. Охирги ҳафтада жамоамизда кўплаб жароҳатлар рўй берди. Олдинда жуда муҳим ўйинлар бор ва бугунгидек вазиятларда жамоа сифатида бирга ҳаракат қилишимиз керак.
Шунингдек, англиялик ҳужумчи “Бавария”даги тажрибали футболчи Томас Мюллер билан майдондаги ҳамкорлигини ҳам алоҳида таъкидлади:
— Томас билан бирга кўплаб ўйинларда ҳаракат қилганмиз. У билан майдондаги ўзаро тушуниш даражамиз жуда юқори" – дея сўзларини якунлади Кейн.
Комментарии