Кападзе: Машариповдек футболчи ҳар қандай терма жамоани кучайтира олади

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси "CAFA Nations Cup" учун тайёргарликни бошлаб юборди. Бугунги машғулотларда Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Tecno

Йиғинни бошлаб олдик, ҳали ҳамма келгани йўқ. эртага қўшиладиганлар, легионерлар бор. Шу сабабли, бугун бори билан машғулот ўтказдик. 30 август куни биринчи ўйинимиз, тайёргарлик кўрмоқдамиз. 

Жалолиддин Машарипов ҳақида:

"Албатта ҳар бир футболчимизни ўз ўрни бор. Жалолиддин Машариповдек футболчи ҳар қандай терма жамоани кучайтира олади. Бу футболда бўладиган ҳолат. Умид қиламанки, тезда тузалиб, сафга қайтади".

Оманга қаршўи баҳс ҳақида:

"Кучли жамоа. Карлуш Кейруш айни дамда жамоани бошқармоқда ва улар Туркияда йиғин ўтказишяпти. Легионерларимиз бу ўйинда бўлишмайди. Шу сабабли, бошқа футболчиларимизни синаб олиш учун яхши рақиб, деб ўйлайман". 

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 30 август соат 19:30'да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!