Канада терма жамоаси яна ғолиб бўлди

CHERY AUTO

Австралияда ўтаётган "АТР Cup" турнирининг гуруҳ босқичида Канада ва Германия терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.

Унда канадалик Феликс Оже германиялик Яна-Леннардо Штруффга 1:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Денис Шаповалов, эса Александр Зверевни ҳар иккала сетда бир хил 6:2 ҳисобида енгди.

Жуфтлик беллашувларида Шаповалов ва Оже тандеми 6:3, 7:6 ҳисобида Кевин Кравьец ҳамда Андреас Мьесни доғда қолдирди.

Шу тариқа Германия ва Канада ўртасидаги ўйин 1:2 ҳисобида якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!