Камондан отиш. 6 нафар ҳамюртимиз Туркиядаги лицензион турнирда иштирок этади

  • 11 Jun 11:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
BEPUL PROPAN

14-17 июнь кунлари Туркиянинг Анталя шаҳрида камондан отиш бўйича Париж-2024 Олимпиадасига лицензия берувчи жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, бу мазкур спорт турида Олимпиада йўлланмалари ўйналадиган сўнгги старт ҳисобланади.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси унда иштирок этадиган мерганларимиз номини эълон қилди. Унга кўра, жамоавий ва яккалик дастурларидаги йўлланмалар ўйналадиган мусобақада ҳамюртларимиз қуйидаги таркибда иштирок этишади:

Эркаклар: Амирхон Содиқов, Шоҳжаҳон Абдулҳамидов, Яо Юй Чен;

Аёллар: Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Жасмина Нурманова.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз таркибида Зиёдахон Абдусатторова Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали ўзбек спорти тарихида биринчи бор яккалик дастурида йўлланма қўлга киритиб улгурган.

Comments

You must be logged in to commet!