Жорди Альба: ПСЖнинг футболчиларини, мураббийини яхши биламиз!

CHERY AUTO

Бугун тонгда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида "Интер Майами" "Палмейрас" билан баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, гуруҳда иккинчи ўрин билан нимчорак финалга йўл олди. Флоридаликлар ушбу босқичда ПСЖ билан тўқнаш келади.

Tecno

Ғалабадан сўнг  Жорди Альба ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу жамоамиз учун ажойиб ютуқ. Энди парижликлар билан тўқнашамиз бу учрашув биз учун бошқаларига қараганда жуда қийин бўлади. Бу қаршилика  қанчалик бардош бера олишимизни кўрамиз. Жамоамиз учала ўйинда ҳам кураш олиб борди. Бироқ ҳозир Чемпионлар лигаси ғолиби ҳақида гапирябмиз. Биз уларнинг  футболчиларини, мураббийини яхши биламиз. 

Луис Энрике қўл остида ўйнаш бахтига муяссар бўлганман ва доимо уни дунёдаги энг зўр мураббий деб айтардим. Уларни енгишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз", - деди испаниялик ҳимоячи .  

Маълумот учун, ПСЖ ҳамда "Интер Майами" ўртасидаги учрашув 29 июнь куни соат 21:00 да старт олади.

Атаев Абдукарим

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!