Жоан Лапорта Ямал Мессининг даражасидаги футболчи бўла олишини айтди

  • 31 Jul 20:00
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "кўк-анорранглилар"нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал Лионел Мессининг даражасидаги футболчи бўлишга қодир, деб ҳисобламоқда.

Tecno

"Месси дунёнинг энг яхши футболчиси эди ва ўйлайманки, Ламин ҳам айни дамда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишга қодир. Кўрамиз, кўрамиз. Ламин ўхшаши кам бўлган футболчи, чунки у даҳо ва энг юқори даражада ўйнайди.

Ламин ёрқин индивидуалликка эга. Месси ҳам ўз вақтида ўта профессионал футболчи бўлган. Албатта, Месси ҳаммасини ютди ва ҳаммасига эришди. Мен учун у, эҳтимол, тарихдаги энг яхши футболчи," - дея Лапортанинг сўзларини келтиради Marca.

Месси "Барселона" сафида 7 та "Олтин тўп"ни қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!