
Жексон "Бавария"да тиббий кўрикдан ўтди
"Челси" ҳужумчиси Николас Жексон Мюнхеннинг "Бавария" клуби учун тиббий кўрикдан ўтди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
Маълумотларга кўра, келишув ижара асосида амалга ошади. Унда футболчи белгиланган миқдорда ўйинларда майдонга тушган тақдирда, сотиб олиш шарти автоматик равишда кучга киради.
Ижара учун 16,5 миллион евро тўланади. Агар сотиб олиш банди ишга тушса, "Челси" 65 миллион евро олади. Шунингдек, англияликлар кейинчалик трансфердан тушадиган фойдадан фоизга эга бўлишади.
"Bild" манбасига кўра, 2026 йил ёзида сотиб олиш опцияси 80 миллион еврога баҳоланган. Шу билан бирга, "Бавария" футболчининг йилига 8 миллион евро атрофидаги маошини тўлиқ қоплайди.
Агар мюнхенликлар тўлиқ трансферни амалга оширишга қарор қилса, Жексон билан беш йиллик шартнома кучга киради.
Фикрлар