
ЖЧ саралаш. Уругвай сафарда Аргентинани ишончли ҳисобда таслим қилди
Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Уругвай - Аргентина учрашуви бўлиб ўтди ва унда Бьелса шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 41-дақиқада Араухо ҳисобни очган бўлса, 87-дақиқада Нуньес орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.
Шу тариқа, Уругвай турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди. Аргентина эса ҳамон пешқадам.
Фикрлар