Асосий мазмунга ўтиш
Жавоҳир Синдаров яна Ҳиндистонга боради!

Жавоҳир Синдаров яна Ҳиндистонга боради!

14-24 декабрь кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида учинчи мавсум "Global Chess League" мусоақаси бўлиб ўтади. Дунёдаги энг кучли гроссмейстерлар яна битта суперлига атрофида жамланади.

Мукофот жамғармаси 1 000 000 АҚШ доллар бўлган турнирнинг регламенти билан танишинг. Ҳар бир жамоада 6 нафар шахматчи,камида 2 та нафар аёл ва 1 нафар  21 ёшдан ошмаган шахматчилар бўлиши керак. Жамоалар бир-бири билан айланма тизимда икки мартадан ўйнайди.

Умумий турлардан сўнг энг кўп очко тўплаган 2 жамоа финалда чемпионлик учун курашади. Жавоҳир Синдаров бу мавсумда "Global Chess League"да иштирок этади ва ўз жамоасининг етакчи кучларидан бири бўлади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ