Жаҳон кубоги. Парадзюдочиларимиз мусобақанинг илк кунида 4 та медални қўлга киритишди

  • 22 Feb 19:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Judo
CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек парадзюдочиларимиз Тбилисида бўлиб ўтаётган Жаҳон кубогида иштирок этишмоқда.

Tecno

Бугун -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шерзод Намозов кумуш, -66 кг вазндаги ҳамюртимиз Учқун Қуранбоев эса олтин медални қўлга киритди. Мусобақада -66 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган бошқа бир парадзюдочимиз Уткир Нигматовга бронза медаллари насиб этди.

-73 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчимиз Феруз Саидов ҳам мусобақани кучли учликда якунлади ва делегациямиз ҳисобига яна бир бронза медални ёздириб қўйди.

Тбилисидаги Жаҳон кубогида парадзюдочиларимиз қайд этаётган натижаларни биз билан бирга кузатинг.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати

Comments

You must be logged in to commet!
Dastan Uteuliev
22/02/2020 23:05
Маладес!!! Енди машина, уй кайда???