Жаҳон чемпионати: Ўзбек боксчиси жангни биринчи раундда тугатди
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Бокс
Ўзбекистонлик ёш боксчи Жаҳонгир Зайниддинов 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Будва шаҳрида (Черногория) ўтаётган жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида словакиялик Гаспар Пехан устидан мутлақ ғалабага эришди.
Зайниддинов 65 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилди ва рақибига мутлақо имконият қолдирмади. Беллашув илк раунддаёқ Ўзбекистон вакили фойдасига техник нокаут билан якунланди. Шу тариқа, Жаҳонгир мусобақанинг навбатдаги босқичига йўл олди.
19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати 16–27 октябрь кунлари Будва шаҳрида World Boxing ташкилоти ҳимояси остида ўтказилмоқда. Мусобақада 69 та миллий федерациядан келган 474 нафар боксчи иштирок этмоқда. Улар эркаклар ва аёллар ўртасидаги 20 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб бормоқда.