Испания устозига ишонч ортди

  • 12 Jul 17:51
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания терма жамоаси Луис де ла Фуенте билан шартномани узайтирмоқчи. 

63 ёшли мутахассис бошчилигидаги терма жамоа "Евро-2024" финалига йўл олди ва Англияга қарши баҳс олиб боради. 

Испания футбол федерацияси финал натижасидан қатъи назар терма жамоа бош мураббийи билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича музокара олиб боради. 

Де ла Фуентега 2026 йилги мундиалга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилинади ва битимни "Евро-2028"га қадар узайтириш имконияти мавжуд бўлади. 

Бундан ташқари, улар мураббийнинг маошини уч баравар оширмоқчи. (Бонусларсиз 600 минг евродан 1.8 миллион еврога қадар) 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!