Ислом Маматказин: "Бир ўйиндан иборат мусобақада эса ҳамма нарса бўлиши мумкин"

Ислом Маматказин: "Бир ўйиндан иборат мусобақада эса ҳамма нарса бўлиши мумкин"

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган  “Навбаҳор” – “Ғазалкент” жамоалари ўртасидаги  учрашув арафасида “лочинлар” ҳимоячиси Исломбек Маматказин клуб матбуот хизматига бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак рақибимиз “Ғазалкент” Про лига иштирокчиси бўлсада, жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилиши табиий. Боиси, ғазалкентликлар Ўзбекистон кубоги мусобақасида Суперлиганинг бошқа жамоаларига қарши майдонга тушиб, анча тажриба тўплашди ҳамда нимчорак финалда “Қўқон-1912”ни турнирдан чиқариб юборишди.
Бир ўйиндан иборат мусобақада эса ҳамма нарса бўлиши мумкин.Шунинг учун ҳар бир рақибга ҳурмат билан қараш керак. 
Жорий мавсумда Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилиб, барча имкониятимизни ишга соламиз.    
Чоршанба оқшомида мухлисларга қувонч улашиш, улар уйларига яхши кайфиятда, хурсанд ҳолда қайтишлари учун майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз.
Ишқибозлардан эса бўлажак ўйинда жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Биз эса уларнинг ишончларини оқлаш учун бор кучимизни берамиз,
- деди Исломбек Маматказин.

SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ