
Ишончли манба Винисиуснинг шартномаси бўйича айрим саволларга ойдинлик киритди
"Marca" нашрининг хабар беришича, Винисиус Жуниор мавсум бошигача ўзининг энг яхши формасига қайтишни мақсад қилган. Унинг атрофидаги инсонилар сўнгги ҳафталарда ОАВда тарқалган "Реал" билан муносабатлар зичлашгани ҳақидаги хабарларни реал ҳолатга яқин эмас, деб баҳоламоқда.
Мадрид клуби ичида эса вазият тинч. Бразилиялик футболчи билан муҳокама қилиниши керак бўлган барча масалалар март-апрель ойларида ҳал этилган.
Айни пайтда Винисиуснинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Бироқ, уни узайтириш борасидаги музокаралар ҳозирча тўхтаб қолган.
Фикрлар