"Интер" Мартинесга ўринбосар сифатида яна зўр ҳужумчи топиб қўйди

  • 13 Apr 13:57
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Миланнинг "Интер" жамоаси "Лилль" ва Канада терма жамоаси ҳужумчиси Жонатан Дэвидни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Италияликлар 25 ёшли футболчи вакиллари билан учрашув ўтказишган ва 5 йиллик шартнома асосида 10 миллион евролик маош ҳамда бонус таклиф қилишган.

Бироқ, журналистлар маълумотига кўра, Дэвиднинг ҳақиқий орзуси — "Барселона"да ҳаракат қилиш. Каталония клуби ҳозирча унга жиддий қизиқиш билдиргани йўқ, аммо футболчининг шахсий хоҳиши айнан шу йўналишда.

Жонатан 2020 йилнинг августида "Лилль"га келган ва жамоа учун асосий фигуралардан бирига айланган. Унинг жорий мавсумдаги натижалари ҳам диққатга сазовор — 44 учрашувда 23 та гол ва 10 та голли узатма.

Футболчи билан "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдиргани аввалроқ хабар қилинган эди. Transfermarkt портали Дэвидни 45 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йил июнь ойида якунланади.

Comments

You must be logged in to commet!